Ўтган ёзда Англиянинг гранд клублари ўз сафларини юқори салоҳиятли ҳужумчилар билан тўлдирганди, бу сафар эса улар таянч ярим ҳимоячилари билан тўлдирди. Тақдирнинг ҳазилими бу ёки бошқа сабаб, Премьер Лиганинг топ-6 жамоасидан нақ тўрттаси ўз сафини кучли таянч ярим ҳимоячилари билан тўлдирди. Фақатгина “Манчестер Сити” ва “Тоттенхем” бунга қўл урмади. Бечора “шаҳарликлар” ушбу рўйхатдагиларнинг иккитасини ўз сафига олиб келишга уринган эди.

Табиий савол туғилади, қайси клуб энг кучли таянч ярим ҳимоячисига эга бўлди? Бунга жавоб бериш осон эмас. Чунки футболчи яхши ёки яхши эмаслигидан кўра у янги жамоасига қанчалик мос тушади, буни аниқлаш анча мушкул.

“Ливерпуль” – Фабиньо

“Ливерпуль”га ким керак эди: майдонни қўриқлай оладиган, қарши ҳужумларда ҳимоялана оладиган, шунингдек, ҳужмчиларга ёрдам берадиган жисмоний бақувват таянч ярим ҳимоячиси.

Фабиньо “Монако” ярим ҳимоясида “яшириниб ётган жавоҳир” эканлигида “Арсенал” уни 2015-йилда олиб келмоқчи бўлган эди. Кейинги мавсумларда кучайиб олган Фабиньо 2016-17-йилги мавсумда юлдузга айланди. Чемпионлар Лигасида ўзини кўрсаткач, унинг харидорлари сони ошиб кетди.

Фабиньо жисмоний ва техник жиҳатдан ҳайратланарли. У тўпга эгалик қилишда, ҳужумчиларга узатмаларни амалга оширишда ва ҳужумларни бошлашда моҳир. У сўзсиз “Ливерпуль” ярим ҳимоясига мустаҳкамлик бера олади. “Қизиллар” ўтган мавсумни Жордан Хендерсон билан ўтказди. Хендерсон ўтган мавсумни яхши ўтказган бўлсада, у ҳақиқий таянч ярим ҳимоячиси эмас.

Бироқ унинг олдида муаммо пайдо бўлиши ҳам мумкин. У француз клубида 4-2-2-2 ўйин услубида анча кучли Тьемуе Бакойоко билан тандем ҳосил қилган эди. Англияда у энди Наби Кейта билан ҳаракат қилади. Боз устига “Ливерпуль” ўйин схемаси фарқ қилади. Буёғи Юрген Клоппнинг футболчидан қандай фойдалана олишига боғлиқ.

“Манчестер Юнайтед” – Фред

“Манчестер Юнайтед”га ким керак эди: иккала оёқда ўйнай олдиган, клуб тезкор ҳужум уюштирганида ҳимоявий мажбуриятларни ўз зиммасига оладиган футболчи.

Фредни узоқ вақт “Манчестер Сити” билан боғлаб келишди. Аммо якунда у “қизил иблислар” либосини киядиган бўлди. Моуриньонинг бундан кўнгли тўлгани аниқ. Бразилиялик футболчи совуққон, босиқ ва тартибли.

Фредга фақатгина бир нарса ҳалақит қилиши мумкин. У ва Матич чапақай футболчилар ҳисобланади. Бу эса “Манчестер Юнайтед”нинг ўйинига таъсир қилиши мумкин. Матич шундоғам тўп билан секин ҳаракат қилади. Агарда у бразилиялик футболчига ноқулай узатмани берса, Фреднинг энг кучли жиҳатлари ўз жамоадоги томонидан барбод қилиниши тайин.

“Арсенал” – Лукас Торрейра

“Арсенал”га ким керак эди: Мустаҳкам ва техникаси юқори таянч ярим ҳимоячиси. Лўнда қилиб айтганда, ўн йил олдинги Хавьер Маскерано.

Бу ажойиб трансфер бўлди. Ҳақиқатдан зўр ва анча томошабоп. Биттагина муаммо бу тил ва маданият масаласи бўлиши мумкин. Лондон турфа маданиятли шаҳар эканлигини ҳисобга олсак, футболчи мослашиб кетиш учун жанубий америкаликлар топиши аниқ. Майдонда у “Арсенал” талаб қилган вазифаларни бемалол бажариши аниқ.

Торрейра Уругвай сафида Мундиалда ажойиб ўйинини намойиш қилди. Клуб қисқа қилиб айтганда ярим ҳимоядаги камчиликларни тўлдирди, Гранит Джака эса бемалол ўз эътиборини клуб ҳужумини қўллаб-қувватлаш ҳақида ўйлайверса ҳам бўлади.

“Челси” – Жоржиньо”

“Челси”га ким керак эди: Сарри услубида жамоанинг ўйин темпи ва ритмига дирижёрлик қиладиган ярим ҳимоячи

 “Челси” “Наполи” бош мураббийини олиб келиш учун қўлидан келган барча ишни қилди. Якунда бунинг уддасидан чиқишди, ҳам. Клуб энди Нголо Кантенинг ўйинига боғлиқ эмас. Франциялик футболчи рақиб ҳужумини бузишда устаси фаранг. Бироқ у Сарри талаб қиладиган биринчи узатмани оширишда нўноқ. Сарри Бускетс, Пьянич, Вайгл каби биринчи узатмани бера оладиган таянч ярим ҳимоячисини ёқтиради. Ёки “Наполи”даги шогирди Жоржиньони. Шу сабабли ҳам лондонликлар Жоржиньони олиб келди.

“Манчестер Сити” Фредни қўлдан чиқаргач Жоржиньони олиб келиш учун жиддий курашди. Бироқ Саррининг “Челси” бошқарувиша ўтиши ярим ҳимоячининг сўнгги танловида фикрини ўзгартиришига сабабчи бўлди.

Энг яхши таянч ярим ҳимоячиси ким?

Бу Жоржиньо бўлиши керак. “Челси” Чемпионлар Лигасида иштирок этмасада, улар эҳтиёж сезаётган таянч ярим ҳимоячисини қўлга киритди. Фабиньо ҳам яхши, Моуриньо Фредни тўғри позицияда ўйнатса у ҳам ажойиб. “Арсенал” Жилберто Сильвадан кейин топа олмаёган Лукас Торрейрага эга чиқди. Бироқ Жоржиньочи?

У Сарри билан “Наполи”да фантастик ишларни амалга оширди. Икковлон бир-бирини жуда яхши тушунади. Мабодо Сарри “Челси”ни тарк этадиган бўлсагина, Жоржиньо клубда муаммоларга дуч келиши мумкин. Унгача ярим ҳимочи Лондонда “даврини суради”.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98