"Қизилқум" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади

18 июнь санасидан эътиборан очиқ дея эълон қилинган трансферлар ойнаси бугун расман ёпилади.

Суперлига ҳамда Про-лига жамоалари мазкур вақт давомида бир қатор янги футболчиларни ўз таркибларига қўшиб олишга улгуришди. Бугун ҳам баъзи клублар ҳали трансферлар ойнаси очиқ эканидан фойдаланиб, янги ўйинчилар билан шартнома имзолашмоқда.

Хусусан, Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси трансферлар ойнасининг сўнгги кунларида ҳам анча фаоллик кўрсатмоқда. Навоийликлар мавсумни Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубида бошлаган ҳамюртимиз Иван Нагаев билан шартнома имзолашди. Ўзаро келишувга кўра, 29 ёшли ҳужумчи мавсум сўнггига қадар "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилади.

Шунингдек, "Қизилқум" "Спартак Тошкент" жамоаси тарбияланувчиси Абдулазиз Самадовни ҳам ўз сафига қўшиб олди ва у билан 1,5 йиллик шартнома имзоланди.

Шу пайтга қадар “Қизилқум” сафида ўйнаб келган Нодирхон Камолов эса жамоани тарк этди. Клуб ушбу футболчини ўз ўйинчилари рўйхатидан чиқарди.

Янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёни соат 23:59гача давом этади. 16 июл соат 00:00дан эътиборан Ўзбекистонда трансферлар ойнаси расман ёпилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!