Дания терма жамоасининг Евро-92 даги эртакона, сеҳрли ғалабасини яхши эсласангиз керак. Ушбу эртакнинг бошқа томони ҳам борки, у қувноқ, бироз қўрқинчли, аммо мукаммал.

1992-йилда сиёсий сабаблар туфайли Югославия термаси Швецияда ўтган турнирдан четлатилган эди. Ушбу “қора оққуш” воқеаси туфайли турнирда қатнаша олмаган ва вақтини курортларда ўтказаётган Дания Югославиянинг ўрнига таклиф қилинганди. Бошида Данияда ҳеч ким бу янгиликка ишонмади, барча бу шунчаки миш-миш деб ўйлади. Кейин бунга данияликларнинг бош мураббийи Рихард Меллер-Нильсон ҳам ишонмади. Аммо бу ҳазил эмаслигига иқрор бўлгач, дунёнинг барча курортларидан футболчиларни чақира бошлади, бу эса жуда қийин бўлди. Боиси барча футболчилар бу ҳазил дея гўшакни қўйиб қўяверишди. Катта қийинчилик билан бош мураббий шогирдларини терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилишга кўндирди. Масалан, Михаел Лаудруп мураббий билан жанжаллашиб қолгач келмади ва таътилини тўхтатишни истамади. Боз устига ҳамма Дания турнирга очко улашувчи мақомида боришини ўйлай бошлаганди.

Буни Меллер-Нильсон ҳам тушунарди, шу сабабли футболчилардан таътилни тўхтатмасликни, чунки учта ўйин ўтказгач, таътилларини давом эттириши мумкинлини сўради. Жамоада на машғулотлар режаси, на рақиблар таҳлили, умуман ҳеч нарса йўқ эди.

Майдонга чиқамиз, тўпга тегинамиз, кейин нима бўлса бўлар қабилидаги ғоя бор эди, холос. Шунингдек, чемпионатдан биринчилардан бўлиб Ким Вильфорт бош тортди. Унинг сабаби қўрқинчли эди, унинг кичкина қизалоғи шифохонада саратон касалидан ўлаётган эди. Мураббий ва жамоа Вильфорт қандай оғир ахволда эканлигини яхши тушунарди. Унга ўзига маъқул бўлган ҳар қандай шартлар таклиф қилинди. У буни рад қилди. Бироқ касал қизининг ахволи яхшилана бошлади ва Кимни чемпионатга боришини сўрашди. Нильсон эса Вильфортга ўйиндан кейиноқ Данияга қайтишига рухсат берди.

Биринчи ўйинда Дания Швецияга мағлуб бўлади, боланинг ахволи эса оғирлашгач Вильофрдан хотини зудлик билан Копенгагенга қайтишини сўрайди. Вильфорт эса чемоданини йиғиштириб дўстларидан уни кутмасликни, турнирни тарк этишга қарор қабул қилганини айтади.  Ҳамма Ким кетишини тушунади. Франция билан ўйинни эса у қизалоғи билан шифохонада томоша қилади. Дания 0-1 ҳисобида ютқаза бошлайди, Папен ҳисобни очгач, барчаси мағлубият сари кетаётган эди. Бироқ якуний паллада Эльструп ҳисобни тенглаштиради. Вильфорт бутун шифохона, касаллар, оз умри қолган бахтсиз одамлар, оғир касалликдан бақираётганлар, каллар, касалликдан озғин бўлиб кетганлар бирданига жонланишади, хурсандчиликдан қичқиришади. Буларнинг барчасини Вильфорт ўз атрофида кўриб турарди. У барча палаталарда қувончга тўлгани, бахтли қизини кўрарди. Улар ўлим касалликларини унутишган, улар ўйин пайтида бўлсагина бахтли, уларга азоб бераётган дардни унутишган. Вильфорт хожатхонага чиқиб қувончдан ўкириб йиғлайди. Вильфортнинг қалби қувончдан ва дарддан ёрилиб кетди.

Ярим финалда Данияни мусобақа чемпионлигига даъвогар деярли енгилмас Голландия кутиб турарди. Таркибида Бастен, Райкард, Куман, Гуллит, Бергкамп, Блинд, Франк де Бур, Ван Брекеленлари бор терма жамоа ғалабага ташна, уларнинг тенги йўқ. Вильфорт касалхонадагилар, қизалоғининг илтимоси билан термага қайтади. У Дания ким учун ўйнаётганини, ким учун гол уриши кераклигини билади, ҳис қилади. У касалхонада ўлаётганларни ғалаба бироз бўлсада хурсанд қилишини ичдан ҳис қиларди. Асосий вақтдан кейин ҳисоб 2-2. Пенальтилар серияси бошланди, Бастен жуда ёмон тепди. Нуқтага чарчаган, стрессда, оғир рухий ахволдаги Ким Вильфорт яқинлашди. У осмонга, Копенгаген томонга қаради, зарба йўллади ва Данияни финалга олиб чиқди. Унинг кўзлари жиққа ёш, ахир у палаталарда ўлим тўшагида ётган қизи ва барча беморлар бахтли, телевизор қаршисида барча кўнгилсизликларни унутишган. Ўйиндан кейиноқ у Данияга қизи оғирлашгани сабабли жўнаб кетди. 7 ёшли Лин Вильфорт ўлаётган эди. Вильфорт финалда ўйнашдан бош тортди, аммо унинг яқинлари ва клиникадаги беморлар палатадан қувиб солишди ва қайтишни ва улар учун Европа Кубогини ютишни талаб қилишди. Буни гапиришга ўзида куч топа олган қизи ҳам илтимос қилди.

Германияга қарши финални яхши эсласангиз керак, данияликлар ўша ўйинда тезкор голни уришганди. Кейин немислар штурмни бошлашди, улар хатто ҳисобни тенглаштиришга яқин ҳам келишди. Аммо Ким Вильфорт ҳаётидаги энг муҳим голини киритди ва бутун миллатнинг орзусини рўёбга чиқарди.

Аммо у фақат палаталарда чорасизликдан ва дарддан ўлаётган беморлар ғалабани нишонлашаётгани ҳақида ўйларди. У футбол ва ғалаба инсонларни азоб берувчи дўзахдан қутқарганини тушунарди. У, йўқ, улар, бутун жамоа буни улар учун, ҳамма учун, ўлаётган Лин учун қилишди.

Кимнинг финалда немиларга урган голи футбол тарихидаги энг эмоционал ва энг трагедик голлардан бири ҳисобланади. Дания термасининг ёзги эртаги футбол тарихининг олтин зарварақларига кирди.

Лин Вильфорт финалдан бир неча кун ўтиб вафот этди. Ҳаётининг сўнгги соатларида у отасидан фахрланишини айтди. Унинг орзуси амалга ошди, Дания ғалаба қозонди, отаси энг кучли бўлди. У ўлимидан олдин Даниянинг ёзги эртагини кўришни орзу қилганди ва у буни кўрди ҳам. Бу унга бағишланган эртак эди. Улар ўша ёз бахтли эди.

Европа чемпионатидан бир йил ўтиб, Ким ва Мина Вильфортлар оиласида янги қизалоқ Рикке дунёга келди.

 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98