Леонарду Жардим “Монако” клуби бош мураббийлиги лавозимидан истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, жамоа бу мавсум португалиялик мутахассис қўл остида ўтказилган 11та ўйиндан бор йўғи 1тасида ғалаба қозонди ҳолос.

Маълумот учун, Жардим “Монако”ни 2014 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Жамоа унинг бошқарувида 2016/17 йилги мавсумда Франция чемпионлигини қўлга киритган ва шу мавсумнинг ўзида Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб бора олган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Монако" раҳбарияти Жардимдан бўшаган лавозимга Франциянинг яқин ўтмишдаги энг зўр футболчиларидан бири ҳисобланган Тьерри Анрини таклиф қилмоқчи ва бу борада у билан музокаралар олиб борилмоқда.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98