Португалиялик ярим ҳимоячи Луиш Нани фаолиятини яна ўз ватанида давом эттиради. У Лиссабоннинг "Спортинг" клуби билан шартнома имзолади.

Қайд этиш жоиз, 31 ёшли Нани футболчилик фаолиятини айнан "Спортинг"да бошлаган эди. Шунингдек у 2014 йилда ижара асосида ҳам мазкур жамоада тўп тепган.

Ўтган мавсум "Лацио" сафида 18 беллашувда иштирок этган Нани 3 та гол киритишга эришган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98