“Реал Мадрид” клуби мураббийлари Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висентеларнинг Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича юртимизга ташрифининг иккинчи хафтаси ҳам бошланди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтаёган машғулотларда 2004-2005 йилда туғилган болаларга “Қироллик клуби” мутахассислари “Реал Мадрид” академияси методикаси асосида машғулотлар олиб боришмоқда. Мастер классларнинг биринчи ҳафтасида 2006-2007 йилда туғилган болалар испаниялик мутахассислардан сабоқ олдилар.

Биринчи ҳафтада бўлгани сингари амалий дарсларда республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган ёш футболчилар тўпни майдонда олиб юриш, тўп билан муомала қилиш, майдонда тўғри позиция танлай олиш, югуриш техникаси, стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш каби йўналишларда дарс олмоқдалар. Мастер класслар давомида “теннисбол” машғулоти ҳам ўтказилмоқда.

“Реал Мадрид” академияси мураббийларининг юртимизга ташрифи 16 июнь куни ниҳоясига етади.

 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98