"Реал" Мбаппе билан келишувга эришди

Франциялик ҳужумчисининг Мадрид клубига ўтиши футбол тарихидаги энг қиммат трансферга айланади.

Мадриднинг "Реал" клуби ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан трансфер борасида келишувга эришди, дея хабар беради француз журналисти Баптисте Рипар.

Манбанинг хабар беришича, 19 ёшли футболчи учун "қироллик клуби" парижликларга 272 миллион евро тўлайди. Мазкур трансфер тўрт босқичда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, мадридликларнинг етакчиси Криштиану Роналду ёзги трансферлар мавсумида 88 млн евро эвазига Италиянинг "Ювентус" жамоасига ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!