“Реал” Салахни қўлга киритиш учун ўз футболчисини “Ливерпул”га беришга тайёр

Мадриднинг “Реал” клуби мавсумлар оралиғидаги ёзги трансферлар даврида “Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салахни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Унга кўра “қироллик клуби” трансфер нархи 180 млн евро дея айтилаётган мисрлик футболчи эвазига Мерсисайд клубига ўзининг қанот ярим ҳимоячиси Лукас Васкесни қўшиб беришга тайёр. Шу билан “Реал” Салахнинг трансферини 140 млн еврогача камайтиришга уриниб кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ливерпуль” ёзда Салахни ҳар қандай маблағ эвазига ҳам сотмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!