"Реал Сосьедад" ўз етакчиси билан шартномани узайтирди

Испаниянинг "Реал Сосьедад" клуби ярим ҳимоячи Микел Ойарсабаль билан амалдаги келишувни узайтиргани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра 21 ёшли футболчи басклар билан 2024 йилга қадар тузилган шартномага имзо чеккан.

Айтиш лозимки, Ойарсабаль асли "Реал Сосьедад" тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу жамоанинг асосий таркибида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида у жами 110та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 24та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!