Мадриднинг “Реал” клуби ўзининг уэльслик вингери Гарет Бэйлнинг трансфери борасида 150 миллион евролик таклиф олди.

Берилган маълумотларга кўра 29 ёшли футболчига бунча пулни унинг собиқ жамоаси “Тоттенхэм” таклиф қилган. Афтидан “шпорлар” Бэйлни ортга қайтаришга қаттиқ бел боғлашган кўринишади.

Ўз навбатида “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес агар “Тоттенхэм” ушбу трансферга ҳужумчиси Харри Кейнни қўшмаса Бэйлни сотмаслигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал”нинг янги бош мураббийи Хулен Лопетеги янги мавсумда ўз жамоасини айнан Гарет Бэйл атрофида шакллантиришни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98