Ривалдо: Неймар ПСЖни тарк этмаса, ҳеч нарса юта олмайди

Бразилиялик собиқ футболчи Ривалдо Неймарни ПСЖдан кетиши керак деб ҳисоблайди.

“Неймар ПСЖдан  кетмас экан, бирор бир жиддий   соврин юта олмайди. Айниқса, ЕЧЛни. Франция чемпионати инглиз ёки испан чемпионатларига қараганда паст даражали лига саналади. У ҳозир тарихи бўлмаган жамоада ўйнамоқда”, – деб айтиб ўтди “Бунёдкор” собиқ футболчиси.

Маълумот учун, Неймар 2017 йил 222 млн евро эвазига “Барселона”дан ПСЖ сафига кўчиб этган эди. У яқин трансфер ойнаси вақтида “Реал”га ўтиши борасида турли миш-мишлар ҳам янграб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!