Роналду ФИФАнинг тақдирлаш маросимига келмайди. Сабаб?

Хабарингиз бор бугун Лондон шаҳрида ФИФАнинг 2018 йилдаги энг яхшиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган The Best совринига номзод ҳисобланган Криштиану Роналду ушбу тантанали маросимда иштирок эта олмайди. Боиси, “Ювентус” чоршанба оқшомида А Серия доирасида “Болонья”га қарши баҳс юритади. 33 ёшли португалиялик футболчи ташкилотчиларга маросимга бора олмаслигини айтиб, аввалдан огоҳлантирди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Роналду бундан аввалроқ УЕФАнинг тақдирлаш маросимига ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бормай қўйган эди.

Маълумот учун, The Best совринига Криштианудан ташқари шунингдек Лука Модрич (“Реал”) ва Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”) каби футболчилар ҳам даъвогарлик қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!