"Ювентус" клуби хужумчиси Криштиану Роналду нима сабабдан "Реал Мадрид"ни тарк этиб Италияга кўчиб ўтишга қарор қилгани ҳақида айтиб ўтди.

- "Ювентус" дарвозасига урган голим хотирамда ҳали ҳам муҳрланиб қолган. Мен ушбу вазиятдан жуда хурсанд эдим, рақиб дарвозасини ишғол қилганимдан эмас. Балким, мухлисларнинг менга бўлган олқишлари мени лол қолдирганди. Турин клуби менга фақат ёқган, бироқ ушбу вазиятдан сўнг ушбу клубга бўлган ҳурматим янада ошди.

"Юве" - афсонавий жамоадир! Менга бўлган ишонч ва имконият учун клубга миннатдорчилик билдираман. 

Биласизми, фақатгина "Ювентус" учун "Реал"ни тарк этишим мумкинлигини агентимга айтиб ўтгандим, - дея Роналдунинг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sport Italia нашри.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98