Португалиялик футболчи кеча "Ювентус Б" (ёшлар жамоаси)га қарши беллашувда майдонга тушди ва туринликлар сафидаги илк ўйинини ўтказди.

5 карра "Олтин тўп" соҳиби мазкур қарама-қаршиликнинг 8-дақиқасида гол киритишга эришди. Якунда эса"Ювентус"нинг бош жамоаси укаларидан 5:0 ҳисобида устун келишди.

Аммо майдонга, аниқроғи Роналдунинг ёнига мухлислар тушиб келиши натижасида учрашув 72-дақиқада тўхтатилди.

Қуйида эса Криштианунинг кечаги ўйиндаги индивидуал ҳаракатлари акс этган видеони томоша қилиш имконига эгасиз.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98