Россия - Саудия Арабистони. Тахминий таркиблар

Хабарингиз бор бугун Россия терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши баҳс юритади ва ЖЧ-2018га расман старт берилади.

Ушбу баҳсни Нестор Питана бошчилигидаги аргентиналик ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Унга қанотларда ҳамюртлари Хуан Пабло Белатти ва Эрнан Майданалар ёрдам беришади.

Ўз навбатида мутахассислар ушбу баҳс олдидан жамоаларнинг имкониятларини баҳолаб чиқишди. Унга кўра 67% мутахассис мезбонларнинг ғалабасини, 22% эса ушбу баҳсда дуранг қайд этилишини таҳмин қилишган. Қолган 11% эса ушбу ўйинда осиёликларнинг қўли баланд келишига ишонмоқда.

Маълумот учун, Россия терма жамоаси бугунги ўйинни қизил рангли либосда ўтказса, саудияликлар оқ рангли либосларда ҳаракат қилишади.

Қуйида ҳар иккала терма жамоанинг бугунги баҳсни асосий таркибда бошлаши мумкин бўлган футболчилар рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин.

ЖЧ-2018. “А” гуруҳи.

Россия – Саудия Арабистони

Стадион: “Лужники” 20:00

Ҳакам: Нестор Питана

Россия: Акинфеев – Фернандес, Кудряшов, Игнашевич, Кутепов, Зобнин, Жирков, Дзагоев, Головин, Самедов, Смолов. 

Саудия Арабистони: Ал-Майюф – Ал-Бурайк, Умар Хавсави, Усама Хавсави, Ал-Харби, Ал-Фараж, Ал-Шахрани, Ал-Шехри, Ал-Давсари, Ал-Жассим, Ал-Муваллад.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!