Эртага бўладиган “Ал Васл” – “Насаф” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев ва ҳимоячи Игорь Голбан иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Рўзиқул Бердиев: - Эртага бўладиган ўйинда ҳар иккала жамоада ҳам ҳеч қандай босим йўқ. Шундан келиб чиқиб, эркин ва чиройли ўйин бўлишини тахмин қилиш мумкин. Иккала жамоа ҳам бу йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида гуруҳдан чиқа олмади. Аслида биз гуруҳ босқичидан чиқишга ҳаракат қилдик, аммо айрим етакчи футболчиларимизнинг шу учрашувларда бизга ёрдам бера олмагани ҳам бунга имкон бермади. Шунингдек, сафардаги учрашувларда очко йўқотишимиз ҳам бизни гуруҳ босқичидан чиқиш имконимизни пасайтириб юборди.

Биз, албатта, “Ал Васл” жамоасини ҳурмат қиламиз, жамоа таркибида тажрибали ҳужумчилар бор. Аммо вазият қандай бўлмасин, биз эртага мазмунли ўйин намойиш этиб, ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз.

Игорь Голбан: - Мураббийимиз тўғри таъкидлади. Эртага бўладиган ўйинда иккала жамоага ҳам босим бўлмайди. Чунки, ўйиннинг натижаси иккала жамоа учун ҳам унчалик аҳамиятга эга эмас. Аммо биз эртага эртага чиройли ўйин намойиш этиб, мухлисларимизни хурсанд қилишунга уринамиз.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98