Румменигге: "Манчестер Сити" ва ПСЖни "Реал" Мадрид билан таққослади

Мюнхеннинг "Бавария" клуби бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге "Манчестер Сити" ва ПСЖ клубларини "Реал" Мадрид билан таққослади.

“Манчестер Сити” ва ПСЖ ҳамиша катта маблағ сарфлаб келишган. Лекин, “Реал” Мадрид сўнгги йилларда деярли умуман пул сарфламади. Бу шундан далолат берадики, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун катта маблағ сарфлаш шарт эмас”, - дейди Румменигге.

Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" сўнгги 3 йил ичида кетма-кет 3 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!