Қатар юлдузлар лигаси иштирокчиси ҳисобланган «Ал Харайтият» таркибида ҳамюртимиз Санжар Турсунов тўп сурганидан хабарингиз бор. У ўтган йилдан бери мазкур жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Лекин жорий йилда Турсунов ва унинг жамоаси қатор муваффақиятсизликларга учради. Яқинда берган интервьюсида ушбу мавсумдан қониқмаганини таъкидлаганди.

Шунингдек, Турсуновнинг «Ал Харайтият» билан тузган шартномаси ҳам ниҳоясига етди. Куни кеча ўзи билан шу ҳақида гаплашганимизда «Ал Харайтият» жамоасини тарк этганини маълум қилди. Айни пайтда хордиқ чиқараётган футболчининг олдида бир қатор таклифлар бор ва ҳозирда унинг агенти муўокараларни олиб бормоқда. Тез орада Санжарнинг янги жамоасининг номи маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Қатар чемпионатида тўп сурган яна бир ҳамюртимиз Темурхўжа Абдуҳлиқов «Ал Сайлия»дан кетгани ҳақида ҳам хабар бергандик.

Шуҳратбек Жўраев.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98