Мазкур саҳифа орқали эса жараённи онлайн тарзда кузатиб бориш имконига эгасиз.

- Барча ғолиб ва совриндорларни табриклаймиз! Сизлар билан яқин  икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. Кузатиб борганингиз учун ташаккур!

1039446474-594x594

- Роналду ва Месси эраси тугади: "The Best" Лука Модричга насиб этди

- Даҳшат! Лука Модрич йилнинг энг яхши футболчиси! У Салоҳ ва Роналдуни ортда қолдирди

- Навбат сўнгги номигацияга! Йил футболчиси! Саҳнада ФИФА президенти Жанни Инфантино

- Ғолиб бразилиялик Марта!

- Навбат аёллар футболидаги йилнинг энг яхши футболчисини аниқлашга етиб келди

uRYQVtqGx3A

- Де Хеа -  Дани Алвес, Рафаэль Варан, Серхио Рамос, Марсело - Лука Модрич, Н'Голо Канте, Эден Азар -   Лионель Месси,  Килиан Мбаппе, Криштиану Роналду.

ФИФА йил рамзий жамоасини эълон қилди

KimAJtQD1V0

- Бир вақтлар Ўзбекистон кўлга киритган Fair Play мукофоти бу йил Леннартга насиб этди.  У лейкемияга чалинганлар  учун қон топшириб, донорлик қилиши натижасида ПСВнинг "Венло"га қарши ўйинини ўтказиб юборган эди

- Навбатдаги номинация - FIFA Fair Play мукофот Ғолибини Паоло Мальдини ва Пьерлуиджи Коллина эълон қилади.

1039446028-594x594

- Перулик мухлислар энг яхши мухлислар деб топилди. Улар Россия мундиалида ўз жамоаларин қўллаб-қувватлаш учун бор-будларини сотиб, рус ерларига келишган эди.

- Ғолибни саудиялик собиқ футболчи Сами ал-Жобир ва топ-модел аниқлаб беради

- Кейинги номинация йилнинг энг яхши мухлислари  номинацияси

1039445504-594x594

- Мусиқий танаффус эълон қилинди

lyon coach

- Ғолиб Рейнолд Педрос! "Лион" аёллар жамоасида ишлайдиган эркак мутахассис. У Япония ва Голландия терма жамоаси бош мураббийларини ортда қолдирди

- Навбат аёллар футболидаги энг яхши мураббийни аниқлашга

courtois

- вааа Тибо Куртуа ғолиб деб топилди!

- Номзодлар Каспер Шмейхель, Уго Льорис ва Тибо Куртуа

- кейинги номинация - йилнинг энг яхши дарвозабони ким эканлигини Эдвин  ван дер Сар ва "Шапокоэнсе" дарвозабони Фолманлар эълон қилишади

deschamps

- ва Францияни жаҳон чемпиони қилган Дидье Дешам йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. У бу борада Златко Далич ва Зинедин Зиданларни ортда қолдирди.

- Ғолибни Арсен Венгер тақдирлайди

- Кейинги номинация эркаклар футболида йилнинг энг яхши мураббийи 

saloh

- Муҳаммад Салоҳ йилнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди

- Дидье Дрогба ғолибни аниқлаб беради

- Демак, дастлабки номинация эълон қилинди. Пушкаш мукофоти

- ЖЧ-2018 ни ёдга оламиз. Мундиалнинг энг ёрқин лаҳзалари акс этган лавҳа намойиш этилди

awards

- Шоу дастури старт олди. Бироз реп эшитамиз))

- Ниҳоят, маросим бошланди!

dinho1

- Роналдиньо ўз услубида

- Эслатиб ўтамиз, бугун

* Йил рамзий жамоаси

* Fair Play соврини

* Энг яхши мухлислар

* Энг чиройли гол муаллифи учун Ференц Пушкаш номидаги мукофот

* Энг яхши дарвозабон

* Эркаклар ва аёллар футболидаги энг яхши мураббийлар

* Эркаклар ва аёллар футболидаги энг яхши футболчилар тақдирланади

modric beeeeeeeeee

- Бугунги кечанинг асосий қаҳрамони бўлиши кутилаётган Лука Модрич

cherchesov best

- Россияни яна катта саҳнага олиб чиққан Станислав Черчесов ҳам шу ерда

saloh black

- Салоҳ ҳам шу ерда

mbappe black

- Мактаб учун янги костюм олганингда))

- Баллак: Модрич, Роналду ёки Салоҳ? Кучлиси олсин!

- Мартабали меҳмонлар яшил ва қизил йўлакдан бирма-бир юриб келишмоқда

hazar red

- Эден Азар жуда ҳам "модний" эканми?

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98