Мадриднинг "Атлетико" клуби "Монако" ярим ҳимоячиси Тома Лемар билан келишувга эришди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

22 ёшли франциялик футболчининг трансфери “матрасчилар”га 65 млн еврога тушгани айтилмоқда. Лемар энди Мадридда тиббий кўрикдан ўтиши ва шартномага имзо чекиши қолган ҳолос.

Маълумот учун, Лемар якунланган мавсум Франция чемпионатида жами 30та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98