Тони: Игуаин бу мавсум А Серияда Икардидан ҳам, Роналдудан ҳам кўп гол уради

"Роналдунинг трансфери менга 90-йилларни эслатиб юборди. У трансфер бозорини қизитиб берди. Бошқа клублар ҳам катта ҳаридлар қилигна мажбур бўлишди. "Интер" де Врей ва Асамоаларни бепул қўлга киритди ва кетидан Найнгголан ҳамда Кейталарни сотиб олди. "Милан" эса Игуаинни ўз сафига қўшиб олди.

Энди бир лигада - Роналду, Игуаин ва Икардилар кураш олиб боришади. Улар бемалол ҳар мавсум 30 та гол уриш қобилиятига эгалар. Уччаласи ҳам рақиб жарима майдони ичида жаллоднинг ўзгинаси. Таҳминимча, ҳаммадан ҳам Игуаин кўпроқ гол урса керак", - деди Тони.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbosbek Parpiyev
15/08/2018 18:51
Agar toni ozi bolganda uchchalasidan xam koproq gol urardi