Турнинг марказий ўйини чипталари 10-15 минг сўмдан сотилмоқда

Pepsi суперлиганинг 21-туридаги марказий ўйин Қўқонда бўлади. 12 август "Қўқон-1912" ўз майдонида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасини қабул қилади.

Бу ўйиннинг натижаси ҳар икки жамоа учун жуда муҳим. Ўйиндан олдин катта концерт дастури намойиш қилинади.

"Қўқон-1912" - "Пахтакор"  ўйини чипталари "Марказий" стадион кассаларида сотувга чиқарилди. Чипталар 10000 ва 15000 сўмдан сотилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!