Унаи Эмери: "Арсенал" иккинчи бўлимда яхши ўйнади

"Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери АПЛ 1-тури доирасида "Манчестер Сити"дан енгилганлиги ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Биз 0:2 ҳисоби билан мағлуб бўлганмизга қарамай учрашув давомида ўйин услубимизнинг кучайишига эътибор қаратдим. Биринчи бўлимда жамоа яхши ҳаракат қилмади, бироқ танаффус вақти мен уларни руҳлантирдим. Ўйлашимча, "Арсенал" иккинчи бўлимда бошқача ўйин кўрсатди. 

"Манчестер Сити" каби клубга қарши майдонда ҳаракат қилиш ҳар бир жамоа учун қийин, биз мухлсиларни хурсанд қилишга астоидил ҳаракат қиламиз, - дея Эмерининг сўзларидан иқтибос келтиради BBC нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!