Варан МЮга ўтиб, дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланиши мумкин эди

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо "Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варанни ўз позициясидаги дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантирмоқчи бўлган.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар жорий ёзги трансферлар даврида 25 ёшли француз учун 110 миллион евро таклиф қилишмоқчи бўлишган. Бироқ, МЮнинг ушбу таклифи номаълум сабабларга кўра “Реал”га қадар етиб бормаган.

Эслатиб ўтамиз, ёзги трансферлар деразаси кеча Англияда ёпилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!