Венгер 2003 йили нима учун “Арсенал” Роналдуни сотиб олмагани ошкор қилди

“Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер 2003 йили “Спортинг”нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду трансфери нега амалга оширилмаганини айтиб ўтди.

Роналду онаси билан бу ерда бўлган эди. Биз уни таркибга қўшиб олишга яқин турибди. Кейин “Манчестер Юнайтед” курашга қўшилди ва улар “Спортинг” билан келиша бошлашди. Ўшанда Криштиану ЕЧЛда ўзини яхши кўрсатаётган эди.

– Ҳар доим бирор нарсани бошқачароқ бажариш керак бўлган нарсалар бўлади, аммо муаммо шундаки, музокаралар ўтказиш мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган вазиятларни билиш муҳим. Гап Роналдунинг 4,5 миллион фунтлик трансфери ҳақида кетмоқда. Биз буни тўлашга тайёр эдик, бироқ МЮ  таклиф қилган 12 миллионни тўлай олмасдик, – дейди Венгер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!