Қатарнинг “Ал-Садд” клуби ярим ҳимоячиси Хави Испания Футбол Федерацияси президенти Луис Рубеалеснинг бош мураббий Хулен Лопетегининг исте’фосига ўз муносабатини билдирди.

“Лопетегининг  қарори ўз вақтида бўлмади. Бу барча учун кутилмаган янгилик бўлди ва Федерация жуда тўғри ишни қилди. Ташкилот муайян шахслардан юоқри ўринда туриши керак. Лопетегининг “Реал” устозига айланганлиги борасида фикр билдира олмайман, аммо, терма жамоа собиқ футболчиси сифатида Рубиaлеснинг қарорини қўллаб-қувватлайман.

Йерро – терма жамоада масъулиятни бўйнига ола биладиган яхши мураббийдир. У 2010 йил Швейцариядан енгилганимизда бизга катта ёрдам берган эди. Мен учун, Испания ЖЧ фаворитларидан бири бўлиб қолаверади”, – деб айтиб ўтди Хави.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98