Хорватия президенти ЖЧ-2018 финалига ҳам ташриф буюради

Хорватия президенти Колинда Грабар-Китарович 15 июль куни бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 финалига ташриф буюрадиган бўлди. Таъкидлаш лозимки, у бундан аввалроқ Россияга қарши чорак финал ўйинига ҳам келган эди.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ финал баҳсига Франция президенти Эммануэль Макрон ҳамда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ҳам ташриф буюриши ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Франция – Хорватия баҳси 15 июль куни Москвадаги “Лужники” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!