Хулен Лопетеги “Леванте”дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги бугун “Леванте”га (1:2) қарши баҳсда учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз ўтириб, қандай хатоларга йўл қўяётганимиз ҳақида ўйлаб кўришимиз керак. Эҳтимол ўйин динамикасини ўзгартиришимиз керакдир. Мухтасар қилиб айтганда, биз вазиятларни яратишимиз ва хавотирланмаслигимиз керак.

Менинг тақдирим ҳозир ўйлаётганларим ичида энг охирги ўринда. Олдинда бизни Чемпионлар лигасида муҳим учрашув кутиб турибди ва биз ушбу баҳсга тайёрланишимиз лозим”, - дейди Лопетеги.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” қаторасига бешинчи баҳсда ҳам ғалаба қозона олмади.

Минбар

Барча блоглар