ФИФА янгиланган форматдаги клублар ўртасидаги илк жаҳон чемпионатини 2021 йилда ўтказмоқчи.

Мусобақа 10 – 28 июнь кунлари бўлиб ўтади. Ушбу йирик турнирга мундиални қабул қилишга тайёргарлик кўраётган Хитой мезбонлик қилади. Турнирда 24та клуб 8та гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳда 3тадан жамоа бўлади.

Иштирокчи клублар эришган натижаларига қараб эмас, балки, ФИФА томонидан таклиф этилади. Илк мусобақага дунёнинг энг совриндор жамоалари таклиф этиладиган бўлди. Бироқ, ФИФА келажакда ушбу мусобақада иштирок этувчиларни спорт принцпларига кўра саралаб олишни режалаштирмоқда.

Унга кўра жаҳон чемпионатида Европадан 12та , Жанубий Америкадан 3та, Шимолий Америка, Осиё ва Африкадан 2тадан клуб иштирок этади.

Европа қитъасидан қуйидаги клублар ушбу мусобақага таклиф этилади:

Испания: «Реал», «Барселона».

Англия: «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед».

Италия: «Ювентус», «Интер», «Милан».

Германия: «Бавария».

Франция: ПСЖ.

Голландия: «Аякс».

Қуйидаги жамоалардан яна 2таси ушбу рўйхатга киритилади: «Манчестер Сити», «Челси», «Атлетико», «Порту», «Бенфика», «Боруссия» Дортмунд.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98