“Ювентус” ҳимоячисини ПСЖга сотмади

Ҳимоячи Алекс Сандро “Ювентус”ни тарк этмайди, дея хабар Sky Sport Italia нашри.

Аввалроқ маълум бўлишича, бразилиялик футболчи ПСЖга ўтишга яқин турган. 17 август куни Италияда ёзги трансферлар мавсуми ёпилади. Туринликлар 27 ёшли футболчига ўринбосар топа олмади ва Париж клубининг таклифини рад этди.

Сандро ўтган мавсум “А” серияда 23 ўйин ўтказиб, 4 гол ва 4 голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг трансфер нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!