Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан фаолиятини Туриннинг “Ювентус” жамоасида давом эттиради. Франциялик мутахассис бу клубда спорт директори лавозимини эгаллайди, дея хабар беради libertaddigital.com.

Манабада ёзилишича, 46 ёшли мутахассис билан келишувга эришилган ва у бу ердаги ишини октябр ойида бошлайди.

Зиданнинг бу қарорига Роналдунинг “Ювентус”га ўтганлиги ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин. Португалиялик футболчи Зидан билан уч марта ЕЧЛда бош совринга эга чиққан.

Шунингдек, ўз вақтида Зидан “Ювентус” сафида беш йил фаолият юритган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98