"Андижон" бугун "Қизилқум" билан ўйнайди

Айни дамда бир қатор Супер ва Про лига жамоалари Тошкентда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳусусан, мавсумни Суперлигада бошлайдиган Навоийнинг “Қизилқум” клуби бугун Про лигада ўз олдига жиддий мақсадларни қўяётган “Андижон”га қарши назорат учрашувида майдонга тушади. Учрашув соат 12:00да “Дўстлик” стадионида бошланади.

Эслатиб ўтамиз, андижонликлар бундан аввалги ўртоқлик учрашувида “Бухоро”га йирик 4:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишган эди. “Қизилқум” футболчилари эса “Қўқон-1912” билан 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!