Хабарингиз бор, бир неча кун олдин яқиндаги футболчилик фаолиятини якунлаган Темур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланди.

Ушбу воқеага ҳамма турлича фикр билдирмоқда. Жумладан “Миллион” жамоаси аъзоси, журналистикада ўз ўрнига эга бўлган Даврон Кабулов Темур Кападзенинг ушбу лавозимга тайинланишига қуйидагича изоҳ қолдирди.

- Капазде тайинланишида плюс: энди терма жамоа аъзолари ярим тунгача “Челси паб”да чилим чекишмайди – мураббий ўша ерда ўтиришини ҳамма билади))), - дея ёзади Кабулов ўзининг шахсий ижтимоий тармоқларида.

   

Эслатиб ўтамиз, кеча Кападзе 2018 йилги жаҳон чемпионатининг икки иштирокчиси - Сенегал ва Марокаш терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини тақдим этди. Кенгайтирилган рўйхатидан 30 нафар футболчи жой олди.

 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98