Фабрегас ва Мората "Арсенал"га қарши ўйнай олишмайди

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте бугун “Арсенал”га қарши бўлиб ўтадиган Англия лига кубоги ярим финалининг жавоб баҳсидан олдин таркибдаги йўқотишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

“Мората ва Фабрегас ушбу ўйинда иштирок этишолмайди. Боиси, Алваронинг белида жароҳати бор. Шунингдек мен яна бир неча футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кўздан кечиришим керак.

Олдинда мени яна бир муҳим кеча кутиб турибди ва мен ушбу баҳс учун бошланғич таркибни аниқлашим керак.

Ҳар бир ўйин ҳар хил, рақиблар турлича ва шу боис сиз бир ҳил футболчилар билан ўйнашда давом этиш тўғри ёки нотўғрилигини тушуниб олишингиз керак.

Кристенсенга келадиган бўлсак, у яхши ва биз билан машғулотларда иштирок этмоқда”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” – “Челси” баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!