Франк де Бур Захага "Ливерпул"га ўтишни маслаҳат берди

"Кристал Пэлас" клуби собиқ бош мураббийи Франк де Бур жамоа форварди Уилфрид Захага жорий мавсум якунлангач “Ливерпул”га ўтишни маслаҳат берди.

“Заха йўқ жойдан гол урадиган футболчи. У қишда жамоасини ўзгартиради деб ўйламайман. Аммо, мавсум якунлангач “Ливерпул”га ўтса, бу унинг учун энг тўғри қарор бўлади”, - дейди голландиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Заха "Кристал Пэлас"да 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!