“Насаф”га 1:5 ҳисобида мағлуб бўлган “Ал Файсали” ҳамон ўзига кела олмаяпти

Бугун ОФК кубогида 1-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. ОЧЛ плей-офф босқичида Қаршининг “Насаф” клубига 1:5 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирни тарк этган Иорданиянинг “Ал Файсали” клуби ОФК кубогида иштирок  этмоқда.

Бугун улар ўз майдонида Суриянинг “Ал Ваҳда” клубини қабул қилди. Ушбу учрашувда кучлар тенг келди – 2:2.

Эътиборлиси, “Ал Файсали” “Насаф”дан учралган мағлубиятдан сўнг жами 3 та ўйин ўтказган бўлса, шуларнинг бирортасида ғалаба нималигини билмади.

Жумладан, миллий чемпионат доирасида бир ўйинда мағлуб бўлиб, бирида дуранг ўйнаган бўлса, учинчиси бугунги беллашув бўлди.

ОФК кубоги. 1-тур

“Ал Файсали” (Иордания) – “Ал Вахда” (Сурия) 2:2.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!