Хабарингиз бор, “Локомотив” жамоаси 12 февраль куни Осиё Чемпионлар Лигаси 1-тур ўйинлари доирасида БААнинг “Ал Ваҳда” клубини қабул қилди.

Учрашувда “темирйўлчилар” жамоаси рақибни 5 тўп фарқи билан мағлуб этди. Ушбу дебют ўйинда “Локомотив” сафида илк голини киритишга муваффақ бўлган бразилиялик футболчи Нивалдо Родригес Феррейра ўйиннинг 36-дақиқасида жароҳат сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.

Ўтказилган тиббий кўрик шуни кўрсатдики, маҳоратли футболчининг чап оёқ пай қисми чўзилган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

“Локомотив” ПФК бош шифокори Аброр Пирриевнинг таъкидлашича, Нивалдо яқин икки ҳафта ичида майдонга туша олмайди. Даволаниш жараёни кўнилдагидек кетса, Нивалдо “Локомотив”нинг ОЧЛ-2018 3-тури доирасида кечадиган “Ал Дуҳаил”га қарши ўйинигача майдонга тушишга тайёр бўлади. Шу сабабли ҳам 29 ёшли футболчи “Зоб Аҳан” билан ўйинни ўтказиб юборади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98