ОЧЛ-2018. "Персеполис" - "Насаф". Превью

Хабарингиз бор бугун Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг дастлабки туридан ўрин олган бир қатор баҳслар бўлиб ўтади. Ҳусусан, Қаршининг “Насаф” клуби сафарда “Персеполис” меҳмони бўлди.

Теҳрондаги машҳур “Озодий” стадионида бўлиб ўтадиган баҳс ҳар иккала жамоа учун ҳам ўта муҳим ҳисобланади. Боиси, илк турда қозониладиган ғалаба жамоаларнинг кейинги босқичга чиқиши учун муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. Буни хатто рақиб жамоа устози Бранко Иванкович ҳам кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида такрор ва такрор айтиб ўтди.

“Ўзингиз биласиз, биринчи ўйин доимо қийин бўлади. Кўп нарса шу биринчи ўйинга кўпроқ боғлик, дастлабки ўйинда ғалабага эришиш, кейинги ўйинларни анча осонлаштиради. Такрор айтаман, биринчи ўйин ҳамиша оғир бўлади. Ўйинда ҳар қандай натижа бўлиши мумкин. Биз эртага кучли рақибларимиздан бири билан ўйнаймиз. Футболчиларимиз ўйинда диққатларини йўқотмаслиги талаб этилади. Биз “Насаф”нинг ўйинларини кўриб, таҳлил қилдик. Жамоа жуда яхши шакллланган. Кейинги ўтказган беш ўйинининг тўртасида ғалаба қозонган.” – дейди мезбонлар бош мураббийи.

Ўз навбатида “аждарлар” устози Рўзиқул Бердиев эса гарчи жамоаси меҳмонда кучли рақибга қарши тўп сурсада, фақат ғалаба учун ўйнашини айтиб ўтди.

“Эртага биз кучли рақиб билан ўйнаймиз, шунингдек учрашув рақибимиз майдонида бўлиб ўтади. Бунга қарамасдан биз эртага яхши ўйинимизни намойиш қиламиз ва албатта биз учун муҳим бўлган ижобий натижа учун ўйнаймиз.

Бизни дуранг қониқтирадими? Футболчиларимиз ҳужумкор ўйинни яхши узлаштиришган, юқорида таъкидлаганимдек, эртага ижобий натижа учун майдонга тушамиз.”, - дейди тажрибали мутахассис.

Эслатиб ўтишимиз лозимки, “Насаф”нинг бугунги рақиби Эроннинг амалдаги чемпиони, қолаверса айни дамда чемпионатнинг яққол пешқадам ҳисобланади. “Персеполис” Эроннинг 10 карра чемпиони, 9 карра вице-чемпиони ҳисобланади. Жамоа шунингдек мамлакат кубогида  5 марта зафар қучган. Ушбу жамоа шунингдек 1991 йили Осиё кубок эгаларининг кубогини қўлга киритган ва бир марта ушбу мусобақанинг финалчиси бўлган.

“Персеполис” – “Насаф” ўртасидаги учрашувни Жанубий кореялик таниқли ҳакам Ким Донг Жин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Сунг Бонкюн, Квак Суюнгсунлар ёрдам беришади. Учрашувда захира ҳаками сифатида қирғизистонлик ҳакам Дмитрий Машенцев ишлайди. Учрашув назоратчиси эса саудиялик Муҳаммад Басил Алҳажжар. Ўйинга эса сингапурлик Сивакумар комиссар этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳсда “Персеполис” қизил, “Насаф” эса кўк либосда майдонга тушади.

ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 1-тур

“Персеполис” (Эрон) – “НАСАФ” (Ўзбекистон)

13 февраль Теҳрон. “Озодий” стадиони. 18:15

Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея)

Ёрдамчи ҳакамлар: Сунг Бонкюн (Ж.Корея), Квак Суюнгсун (Ж.Корея)

Захира ҳаками: Дмитрий Машенцев (Қирғизистон)

Назоратчи: Муҳаммад Басил Алҳажжар (Сурия)

Учрашув комиссари: Сивакумар (Сингапур). 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!