Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида “Реал”дан учралган 1:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳар доимгидек, ПСЖ голли вазиятлар яратмоқда. Аммо “Реал” сингари жамоаларга қарши ўйинларда уларда гол кирита олмаяпмиз. Рақиб эса икки-учта вазиятлардан ҳам унумли фойдаланиб кетмоқда. Биз ўйинни қандай ўтказиш керак бўлса, шундай ўтказдик. Яхши бошладик, бироқ ўйин сўнггида иккита гол ўтказиб юбордик. Биз ўтган сафарги хатони такрорладик. Бу мени ҳайрон қолдирди.

Муаммо шундаки, “Дижон” каби жамоаларга 7 та гол киритиш мумкин. Бундай жамоалар билан ўйинларда эса вазиятлардан фойдаланиш керак. Биз эса буни қила олмадик. Тўғри, олдинда жавоб ўйини бор. Биз чорак финалга чиқиш учун ҳаракат қиламиз. Лекин, бу жуда қийин бўлади”, – деб унинг сўзларини келтириб ўтди Culture PSG

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98