Роналду – Неймар. Ким кучли?

ЕЧЛ 1/8 финали доирасида “Реал” ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан ҳар иккала клубнинг етакчи футболчилари – Криштиану Роналду ҳамда Неймарларнинг бу мавсум қайд этаётган кўрсаткичларини таққослаб чиқишга ҳаракат қилдик. Қуйида улар билан танишиш орқали футболчиларга ўзингиз баҳо беришингиз мумкин.

27 – Неймар ҳар ўйинда ўртача битта гол киритмоқда. Жумладан, у бу мавсум 27 беллашувда майдонга тушиб,  худди шунча тўп  киритишга эришди.

23 – Ўз навбатида Роналду бу мавсум жами 23 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга эришди. Буни вақт билан таққослайдиган бўлсак, португалиялик форвард ҳар 102 дақиқада битта гол киритишнинг  уддасидан чиқмоқда.

9 – Роналду бу мавсум ЕЧЛда 9 та гол киритишга эришди. Ма`лумот учун, Неймарда ушбу кўрсаткич 6 тага тенг.

6 – Роналду ушбу мавсумда гуруҳ босқичидаги ҳар олти ўйинда гол киритиш орқали шу вақтга қадар ҳеч ким уддаламаган ишни бажаришга эришди.

188 – Криштиану бу мавсум  дарвоза томон айнан  шунча бор зарба йўллади. Неймарда бу кўрсаткич 126 тани ташкил этади.

72 – Роналдунинг 188 зарбасининг 72 таси дарвоза томон аниқ борган ва Неймарнинг 126 зарбасининг 58 таси аниқ борган.

4 – Неймар бу мавсум ЕЧЛда ассистентлик борасида Роналдудан устунлик қилмоқда. Бразилиялик юлдуз 4 бор шерикларини, Роналду эса фақатгина бир бор голли узатма билан таъминлаган.

Маълумот учун, “Реал” – ПСЖ ўйини бугун оқшом Тошкент вақти билан соат 00.45 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!