Бундан бироз олдин ОЧЛ 2-туридан ўрин олган “Насаф” ҳамда БААнинг “Ал Васл” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Ушбу ўйинда Игорь Голбан томонидан киритилган ягона гол қаршиликларга ғалаба келтирди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Насаф” устози Рўзикул Бердиев иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бундай ғалабалар учун катта куч талаб қилинади. Ушбу ўйин бизнинг катта устунлигимиз остида кечди.

Муҳим ғалабага эриша олдик. Агар вазиятлардан янада унумли фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлар эди.

Гуруҳдан чиқиш учун бугунгиданда яхшироқ ўйнасак гуруҳдан чиқа оламиз. Агар, Эрондаги ўйинни такрорласак бу қийин. "Ал Васл" жуда кучли, ҳатто ўз майдонимизда ҳам бизга жиддий қаршилик кўрсатди.

Сайдулло ўтган мавсумда кўп вақтни жароҳатни даволаш билан ўтказди. Уни яна формага қайтгани ажойиб ҳолат.

- 2002 йил "Насаф" "Ал Васл" ва "Ал Ваҳда"га қарши ўйнаган. Ўша пайтдаги жамоалар орасидаги фарқ қандай?

- Ўшанда, мен ҳам майдонда тўп сурганман. Ўша вақтда ғалаба қозонганмиз! Ҳозир эса бу жамоаларда молиявий холати яхши ва кучли легионерлари бор” – деб айтиб ўтди Бердиев.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98