Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби Тошкентда ғалаба қозонди

Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби янги мавсум учун тайёргарликни пойтахтимиз Тошкентда олиб бораётганидан хабарингиз бор. Бугун Муҳсин Муҳаммадиев бошқарувидаги "Истиқлол" Тошкентнинг "Оқтпепа" клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Голларга бой тарзда ўтган қарама-қаршиликда душанбеликлар 5:3 ҳисобида ғалабага эришдилар.

Илгарироқ, ўзбекистонлик ҳужумчи Воҳид Шодиев "Истиқлол" сафида кўрикдан ўтаётгани борасида хабар берган эдик. Бироқ ҳамюртимизнинг ҳаракатлари тожик клуби мураббийларига маъқул келмади шекилли, Шодиев бугун таркибда кўринмади.

Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" бунга қадар Тошкент йиғини доирасида "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" жамоаларига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Назорат ўйини

«Оқтепа» (Тошкент, Ўзбекистон) – «Истиқлол» (Душанбе, Тожикистон)  3:5

Голлар: Павел Соломин 12 (1:0), Сарвар Сафаров 20 (2:0), Шериддин Бобоев 27, (2:1), Шериддин Бобоев 29 (2:2), Шохрух Хикматов 44 (3:2), Амирбек Жўрабоев 62 (3:3), Шериддин Бобоев 66 (3:4), Шериддин Бобоев 80 (3:5).  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!