Бадиий гимнастика бўйича клублар ўртасида мусобақа ўтказилди

Юртимизда кўплаб спорт йўналишлари бўйича замон билан ҳамоҳанглик ортиб бормоқда. Дунё миқёсида бадиий гимнастика бўйича клублар ўртасида маҳаллий ва халқаро турнир ташкил қилиниб борилади. Бундан кўзланган мақсад эса спортчиларнинг фақатгина терма жамоалар доирасида ўтадиган баҳсларда эмас, балки йил давомида юқори спорт формасини сақлаб туришдир.

Ана шундай эзгу мақсадлар билан ўзимизда ҳам бадиий гимнастика бўйича гимнастика клублар ўртасида мусобақа ташкил қилинди. Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуаси мезбонлигида кечган беллашувларда Навоий, Бухоро, Самарқанд каби вилоятдан 2007-2013 йиллар оралиғида туғилган ёш қизалоқлар ўз тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Бундай мусобақаларнинг ташкил қилиниги ўсиб келаётган ёш спортчиларга мусобақалар ҳавосидан кўпроқ ҳаво олиш имкониятини беради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!