Франциянинг Тье шаҳрида бадиий гимнастика бўйича нуфузли халқаро мусобақалардан бири ҳисобланган 32-Гран-При турнири якунига етди.

Унда Баҳсларда Австрия, Озарбайжон, Белорусь, Болгария, Исроил, Италия, Испания, Германия, Венгрия, АҚШ, Канада, Франция, Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон ва бошқа мамлакат вакиллари иштирок этишди. Беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сабина Ташкенбаева булава билан машқларда финалгача етиб борди. Кўпкураш якунларига кўра эса у 16-натижани қайд эта олди дея хабар бермоқда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

 Жамоавий баҳсларда терма жамоамиз шарафини Сафия Қосимова, Динара Равшанбекова, Нилуфар Шомуродова, Ксения Александрова ва Камола Эрназаровалар ҳимоя қилишди. Дунёнинг кучли гимнастикачилари қаторида қизларимиз ҳам муносиб иштирок эта олишди. Учта тўп ва иккита арқон машқида вакилаларимиз саккизинчи ўринни эгаллашди.

Айни пайтда қизларимиз мураббийлар Талия Абдураманова, Мая Филиппова ва Валерия Давидовалар бошчилигида 30 март куни Болгария пойтахти София шаҳрида бошланадиган жаҳон кубогига тайёргарлик кўришмоқда. Маълумот учун, бўлажак жаҳон кубогида дунёнинг 33 мамлакатидан 57 нафар гимнастикачи иштирок этади. Жамоавий баҳсларда эса 18 та терма жамоа иштирок этиши режалаштирилган.

 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98