Оксана Чусовитина давлат мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма беш йиллиги муносабати билан бир қатор соҳа ходимлари Президент Шавкат Мирзиёев фармонига кўра фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирланди.

Улар орасида спорт гимнастикаси бўйича 7 карра олимпия ўйинлари иштирокчиси Оксана Чусовитина  ҳам бор. 42 ёшли спортчимиз “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди.

Қайд этиш лозим, 2 ҳафта олдин Чусовитина Германиянинг Коттбус шаҳрида ўтказилган Жаҳон Кубогининг навбатдаги босқичида ғалаба қозониб, 2020 йилда Токио мезбонлигида ўтадиган олимпия ўйинлари учун қўлга киритиладиган лицензия учун ўз имкониятини бир карра оширган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!