Қатар пойтахтида ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари биз учун муваффақиятли якунланди. 

Мусобафада иштирок этган тажрибали ҳамюртимиз Оксана Чусовитина таяниб сакраш беллашувида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Вакиламизнинг чиқишини ҳакамлар 14,433 балл билан баҳолашди ва бу олтин медаль учун кифоя қилди. Шоҳсупанинг кейинги поғоналаридан КХДР вакили Пён Рё Йонг ҳамда франциялик Колин Девилар жой олишди. 

Спорт гимнастикаси. Жаҳон кубоги. Доха. 

Таяниб сакраш, аёллар

1. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон)

2. Пён Рё Йонг (КХДР)

3. Колин Девилар (Франция)

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98