Хабар берганимиздек, айни кунларда Қатар пойтахтида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари бўлиб ўтмоқда. 

Мусобақанинг бугунги кун беллашувлари биз учун аҳамиятли. Боиси унда иштирок этаётган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина ўзи ёқтирган таяниб сакраш йўналишида финалда иштирок этади. Энг кучли саккиз нафар спортчилар орасида у мусобақанинг амалдаги ғолиби сифатида қатнашади. Ўтган йилги турнир Оксана учун муваффақиятли якунланган эди. Умид қиламизки, бу гал ҳам афсонамиз чемпионлик анъанасини давом эттиради. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98