Тошкент бўйлаб учаётган оққушлар (фото)

 Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи мусобақаси бошланди. 

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Гимнастика федерацияси, Халқаро гимнастика федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда Ўзбекистон, Арманистон, Австралия, АҚШ, Беларусь, Болгария, Грузия, Индонезия, Испания, Исроил, Латвия, Норвегия, Россия, Словения, Таиланд, Финляндия, Швейцария, Эстония, Япония ва Қозоғистон каби давлатлардан юзга яқин гимнастикачи ўзаро баҳслашмоқда. 

21 апрель куни мазкур мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Жаҳон кубоги босқичида тажрибали гимнастикачиларимиз Сабина Тошкенбоева ва Анастасия Сердюкова мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Гуруҳ баҳсларида Ксения Александрова, Сафия Бозорова, Алина Қосимова, Динора Равшанбекова, Комилабону Рустамова, Гўзал Раймановадан иборат гуруҳ иштирок этмоқда. 

Манба:uza.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!