Халқаро дзюдо федерация бугун дзюдочиларнинг сентябрь ойи учун умумий рейтингини эълон қилди. Ушбу рейтинг натижаларига кўра, полвонларимиздан -60 кг вазн тоифасидаги Шарофиддин Лутфиллаев ва -73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Ғиёсжон Бобоевлар кучли 100 ликдан ўрин эгаллашди. 

Хусусан, Шарофиддин Лутфиллаев умумий рейтингда 48-ўринни банд этиб турган бўлса, Ғиёсжон Бобоев 80-ўринда қайд этилган. Шунингдек, Осиё ўйинларида -60 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Диёрбек Ўрозбоев 144-ўриндан жой олган бўлса, ўша мусобақада -66 кг вазн тоифасида бронза медали учун курашда қирғизистонлик Артур Тегага имкониятни бой бериб қўйган Шаҳрам Аҳадов 160-ўринда қайд этилган. Бундан ташқари, +100 кг вазн тоифасида Осиё ўйинларининг бронза медали соҳиби Бекмурод Олтибоев сентябрь ойи рейтингида 188-ўриндан жой эгаллаган.

Аёллар рейтингида эса ҳамюртларимиздан ҳеч ким кучли 100 ликдан ўрин олмаган. Ушбу йўналишдаги терма жамоа етакчиси Гулноза Матниёзова 121-ўринда қайд этилган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98