Бугун "Ўзбекистон" спорт мажмуасида дзюдо бўйича навбатдаги Ўзбекистон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Регламентга кўра, ушбу кун дастурида оғир вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб борилди.

Кескин ва муросасиз кечган қарама-қаршиликлар орасида 90 килограммгача ва 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида кечган финал баҳслари мухлисларга бирдек манзур бўлди. -90 кг. тоифасида Шаҳзодбек Собиров Давлат Бобоновни "голден скор"да мағлубиятга учратган бўлса, энг оғир вазн тоифасида Бекмурод Олтибоев Ихтиёр Холмуротовни илк дақиқадаёқ иппон баҳоси билан енгди. 

Шунингдек, ўз вазн тоифаларида қизлардан Шоҳиста Назарова (-70 кг), Нодира Йўлдошева (-78 кг) ҳамда Рината Илматова (+78 кг), йигитлардан Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) ва Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг) ҳам Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритишди. 

Мусобақа якунларига кўра, умумжамоа ҳисобида Самарқанд вилояти биринчи, Сурхондарё вилояти иккинчи ва Хоразм вилояти вакиллари учинчи ўринни банд қилишган. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98